АсосийJamiyat

Депутатлар маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллашди

'Депутатлар  маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллашди'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.  Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.

Президентнинг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳада 15 апрель санасини “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” деб белгилаш таклиф қилинмоқда.

 Мажлисда қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ҳамда тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, юртимизнинг жаҳон маданий маконига фаол интеграциялашувини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Албатта, бунда маданият ва санъат соҳаси фидойиларининг муносиб ҳиссаси бор.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси қабул қилинган.

    Бошқа янгиликлар