АсосийJamiyat

Қарши шаҳрига кираверишдаги “целлофанлар водийси”дан экологларнинг хабари йўқми?

'Қарши шаҳрига кираверишдаги “целлофанлар водийси”дан экологларнинг хабари йўқми?'ning rasmi

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов АОКАда  ўтказилган брифингда Қарши шаҳрига кираверишдаги “целлофанлар водийси” ҳақида гапирди.

– Чироқчи тумани “Қўнғиртоғ” массивидаги  жами 17 гектарлик чиқинди полигонини рекультивация қилиш бўйича ўтган йилнинг ноябрь ойида аниқ қарорлар қабул қилинган ва ушбу жараённи 2021 йилнинг 1 июлига қадар якунлаш вазифаси қўйилган. Экологларимиз бунинг ижросини изчил назоратга олишган.

Бу ерда сочилган целлофан пакетлар мазкур ҳудудга хизмат кўрсатувчи “Эко Транс” МЧЖ мутасаддиларининг масъулиятсиз ёндашуви сабаб содир бўлган. Шунинг учун уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳозирда чиқиндиларни териб олиш, қайта ишлаш, кўмиш ва зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар