АсосийJamiyat

IELTS имтиҳони харажатларини ким қоплаб беради?

'IELTS имтиҳони харажатларини ким қоплаб беради?'ning rasmi

Имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши учун ёшлар қаерга мурожаат қилиши керак? Кеча, 3 май куни AОКAда ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди.  

«Тартибга кўра, имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби имтиҳонлар киритилган. Имтиҳон топшириш харажати 2021-йил 1-майдан бошлаб компенсация қилиниши бошлайди.

Aриза берувчи имтиҳон топшириш вақтида 31 ёшга кирмаган Ўзбекистон фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.

Имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланади.

Ушбу давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Сўровномага имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи квитансия ҳамда махсус сертификат ПДФ шаклида илова қилиниши керак.

Ёшлар ишлари агентлиги 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади.

Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, Ёшлар ишлари агентлиги 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади».

    Бошқа янгиликлар