АсосийJamiyat

Талабалар ўртасидаги молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди

'Талабалар ўртасидаги молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди'ning rasmi

30 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг онлайн олимпиадалар платформасида масофавий форматда олий ўқув юртлари 1-3 босқич талабалари ўртасида Молиявий саводхонлик бўйича олимпиаданинг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати маълум қилди.

Саралаш босқичи тест шаклида ўтказилди. Иштирокчилар банк маҳсулотлари ва хизматлари, молиявий хавфсизлик, валюта курси, пул-кредит сиёсати, суғурта, солиқ ҳамда инвестиция соҳалари бўйича молиявий математика элементларини ўз ичига олган 20 та назарий ва амалий йўналишдаги саволларга жавоб беришлари лозим эди.

Саралаш босқичида иштирок этиш учун республикамиз 14 та ҳудудлари бўйича 91 та олий таълим муассасаларидан 1 500 дан ортиқ талаба рўйхатдан ўтишди. Саралаш босқичи натижаларига кўра 665 нафар талаба иштирок этди ва улардан 53 нафари Республика босқичида иштирок этишга йўлланма олди.

    Бошқа янгиликлар