АсосийJamiyat

Тошкентда бедарак кетган йигитни ИИБ ходими топиб келди

'Тошкентда бедарак кетган йигитни ИИБ ходими топиб келди'ning rasmi

1991 йил туғилган И.С. исмли шахс ўзига тегишли бўлган "Спарк" русумли 01V794FB давлат рақам белгили автомобилда ўз яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда 2 май куни соат 11:50ларда 102 рақамига хабар келиб тушган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар миқёсида тўсиб ушлаш режаси эълон қилиниб, шахар ҳудудида қидирув ишлари амалга оширилди. 

Натижада шу куннинг ўзидаёқ соат 00:35 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-баталён командирининг ТИБ ўринбосари капитан М.Хусанов томонидан 1991 йилда туғилган фуқаро И.С. топилган.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Бектемир тумани ИИО ФМБга вазифа топширилган.

    Бошқа янгиликлар