АсосийJamiyat

Математикадан Халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши маълум бўлди

'Математикадан Халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши маълум бўлди'ning rasmi

Математика ва Информатика фанларидан нуфузли Халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоа аъзолари саралаб олинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 25 апрелидан 3 майга қадар Тошкентда Математика, Кимё ҳамда Информатика ва ахборот технологиялари фанларидан нуфузли Халқаро фан олимпиадаларига саралашнинг 2-босқичида юқори натижаларни қайд этган жами 55 нафар ўқувчи билан ўқув тайёргалик машғулотлари олиб борилди.  

Тажрибали тренер ўқитувчилар, Халқаро фан олимпиадалари совриндорлари томонидан олиб борилган тайёргарликлар якунида ўқувчилар орасидан нуфузли фан олимпиадаларида иштирок этувчи терма жамоа аъзолари саралаб олинди.

14-24 июль кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган 62-Халқаро Математика олимпиадаси (IMO)да иштирок этувчи терма жамоа аъзолари:

Дониёр Исмоилов — Бухоро вилояти, Халқаро математика мактаби 11-синф;

Набихон Набихонов — Сирдарё вилояти, 23-сонли умумтаълим мактаби 11-синф;  

Олимжон Олимов — Бухоро вилояти, Халқаро математика мактаби 11-синф;

Фатҳулла Келдиёров — Тошкент шаҳри, С.Сирожиддинов номидаги АЛ 11-синф;  

Искандар Бўриев —  Тошкент шаҳар, АФИДУМ 11-синф;  

Диёр Толипов — Бухоро вилояти, 5-ИДУМ 11-синф.

19-25 июнь кунлари Сингапурда бўлиб ўтадиган 33-Халқаро Информатика олимпиадаси (IOI) да иштирок этувчи терма жамоа аъзолари:

Дилшод Хожақулов — Тошкент шаҳри, АФИДУМ 9-синф;

Азимжон Уринов — Наманган вилояти, Президент мактаби 11-синф;

Мақсут Янгибоев — Қорақалпоғистон Республикаси, 13-сонли умумтаълим мактаби 11-синф;  

Аслиддин Исмоилов — Наманган вилояти, Президент мактаби 9-синф.

    Бошқа янгиликлар