АсосийJamiyat

ЙТҲ оқибатида етказилган 7,1 млн. моддий зарар ундириб берилди

'ЙТҲ оқибатида етказилган 7,1  млн. моддий зарар ундириб берилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг М.Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида туман жиноят судининг 2021 йил 10 мартдаги ижро варақасига асосан қарздор корхонадан ундирувчи А.Д. фойдасига жами 7.121.307 сўм автотранспорт воситасига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2021 йил 1 апрель куни келиб тушган. Бу ҳақда МИБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатова хабар қилди.   

Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси З.Иноятова томонидан Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси юборилган.

Ўз вақтида тўланмаган қарз сабаб қарздорга нисбатан мажбурий ижро харакатларига киришилиб, қарздор корхонадан ижро варақада кўрастилган жами 7.121.307 сўм автотранспорт воситасига етказилган зарар пулларини ундирувчи фуқаро  А.Д. фойдасига тўлиқ ундирилиб, ижро иш юритуви тамомланган.

    Бошқа янгиликлар