АсосийJamiyat

Бугун кўплаб ҳудудларда ёмғир ёғади

'Бугун кўплаб ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши. Шамолни 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 25-30° гача пасаяди.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, кунинг иккинчи яримида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар