Бугун, 5 май куни соат 08:30 дан 16:30 гача Тошкент минтақавий темир йўл узелига қарашли Салар - Яланғоч станциялари оралиғидаги темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шу боис, бугун Тошкент -Хожикент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро элетропоездларининг айрим қатнови вақтинча тўхтатилади.
Бекор қилинган қатновлар рўйхати қуйидагича:
07:10 - "Тошкент - Хожикент"
10:10 - "Хожикент - Тошкент"
14:06 - "Тошкент - Хожикент"
16:42 - "Хожикент - Тошкент".
Қуйидаги қатновлар эса муддатида бажарилади:
17:31 - "Тошкент - Хожикент"
19:13 - "Тошкент - Хожикент"
"Ўзбекистон темир йўллари" AЖ раҳбарияти йўловчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.






