АсосийJinoyat

Наманганда танишлар гап талашиб пичоқлашишди

'Наманганда танишлар гап талашиб пичоқлашишди'ning rasmi

 2021 йилнинг 3 май куни соат 16:00ларда 32 ёшли М.Қобил Наманган вилояти Давлатобод тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи таниши Т.Шуҳратнинг уйига келган вақтида, у ерда бўлган 31 ёшли Н.Ислом билан оғзаки тортишиб қолиб, жанжал вақтида унинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Натижада Н.Ислом “гемоперитонеум пост геморрагик шок-1-2 даражаси” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Қобилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Таъкидланишича, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

    Бошқа янгиликлар