Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 14-сонли Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчиси — 11-синф ўқувчиси Роберт Насиров муддатидан аввал талаба бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ХТБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Роберт онлайн имтихон топшириб, Хитой Халқ Республикаси “Changsha university of science and technology” халқаро университетининг “Компьютер илми ва технологиялари” йўналишида грант асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди.
Робетнинг орзулари кўп. У келажакда дунё таниган дастурчи бўлишни мақсад қилган. Унга мақсадлари сари тинимсиз ҳаракат, ўқиш, изланишларида зафарлар тилаб қоламиз.






