АсосийJamiyat

“Ўзбекнефтгаз” АЖ аҳоли истеъмолининг неча фоизини бензин ва дизель билан таъминлай оляпти?

'“Ўзбекнефтгаз” АЖ аҳоли истеъмолининг неча фоизини бензин ва дизель билан таъминлай оляпти?'ning rasmi

Журналистлар учун илк бор “очилган” завод, “QuWatt” АИ-95 русумли автобензин афзалликлари ва айни пайтдаги нархлари ҳақида маълумотлар бериб, сизлар билан биргаликда Тошкентдан то Бухоро нефтни қайта заводигача бўлган масофага виртуал саёҳат ҳам қилган эдик. Соҳага алоқадор маълумотлар билан ишлаш жараёнида яна бир туғилган ҳақли савол билан “Ўзбекнефтгаз” АЖга мурожаат қилдик. Умуман соҳа бугун халқ истеъмолининг қанча улушини ёқилғи билан таъминламоқда?

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматининг “Даракчи”га маълумот беришича, жорий йилнинг январь-апрель ойларида республикадаги нефтни қайта ишлаш заводлари (НҚИЗ) томонидан жами 368,3 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари томонидан жами 285,7 минг тонна ишлаб чиқарилган – 77,5 %.

Шунингдек Республика ичидаги истеъмолчиларга жами, 318,9 минг тонна етказиб берилган бўлиб, шундан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташкилотлари томонидан 236,0 минг тонна автобензин республика истеъмолчиларига етказиб берилган - 74,0 %.

КОРОНАВИРУС БЕМОРЛАРИ УЧУН КИСЛОРОД ҲАМ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН

«Суюқ кислороднинг барча талаб ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида ижобий санитария-эпидемиология хулосаси олинганидан сўнг, завод тарихида биринчи марта Бухоро вилоятидаги касалхоналарга етказиб бериш учун суюқ кислород қуйиш амалга оширилди. Кислород ишлаб чиқариш Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехининг азот-кислород станцияси асосида амалга оширилади. Завод COVID-19 инфекцияси юқишини олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун барча ишлар амалга оширилиб, шу кунгача 60 тонна кислород ишлаб чиқарилиб, жойларга етказилган», - деди Бухоро нефни қайта ишлаш заводи бош муҳандиси Бахтиёр Мустафоев пресс-тур чоғида.

Шунга мос даврда республикадаги НҚИЗлари томонидан жами 198,7 минг тонна дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 85,5 минг тоннаси “Ўзбенефтгаз” АЖ корхоналари улушига тўғри келади – 44,5%.

Республика истеъмолчилари учун эса жами 298,8 минг тонна маҳсулот етказиб берилган бўлиб, шундан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташкилотлари томонидан 106,8 минг тонна дизель ёнилғиси республика истеъмолчиларига етказиб берилган – 35,7%.

 

Сардорбек РАҲМОНҚУЛОВ

Тошкент-Бухоро-Тошкент

 

    Бошқа янгиликлар