АсосийJamiyat

Ҳазорасп туманида тўртта фермер хўжалиги ерлари эгаларига қайтариб берилди

'Ҳазорасп туманида тўртта фермер хўжалиги ерлари эгаларига қайтариб берилди'ning rasmi

Ҳазорасп туманида «Садоқат Сарвара» фермер хўжалиги раҳбари Қ. Ганжаев, «Азиза Чаросхон» фермер хўжалиги раҳбари Д. Хусинов, «Шерзод Аминбой Алишер Азизбек» фермер хўжалиги раҳбари Ш. Саидназаров, «Жавохир Мохинур Чарос» фермер хўжалиги раҳбари А. Бабаев сўровнома билан ҳокимликка «мурожаат қилишган» ва шу асосда уларнинг ерлари қайтиб олинганлиги айтилади. Аммо аслида фермер хўжаликлари раҳбарлари ерларни қайтариш ҳақида ҳеч қандай сўровнома ёзишмаган ва ердан маҳрум қилинаётгани ва фаолияти тугатиб юборилаётганидан бехабар бўлишган.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари Ҳазорасп туман ИИБга ва судга мурожаат қилишади, улар Ҳазорасп туман ҳокимлигининг ерларни захирага қайтариб олиш ҳақидаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топишади. Аммо шунга қарамасдан 4та фермер хўжалиги ерлари қайтариб берилмаган эди.

Мақола чоп қилинганидан кейин Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Б. Тажиев томонидан ўрганилиб, қуйидаги фермер хўжаликларининг ер майдонлари туман ҳокимининг қарорига асосан қайтариб берилган.

Маълумот ўрнида, жорий йил 19 апрель куни kun.uz сайтида “Ҳазорасп ҳокими суд қарорини менсимайдими? Қалбаки ҳужжатлар асосида тортиб олинган ер фермерларга қайтарилмаяпти” номли сарлавҳа билан чиққан мақолада 2020 йил январь ойида Ҳазорасп туманидаги 4та фермер хўжалиги ерлари туман ҳокимлиги захирасига сохта ҳужжатлар асосида қайтариб олингани ва уларнинг фаолияти тугатилгани қайд этилган эди.

Бошқа янгиликлар