Ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Янги ҳаёт қишлоғидаги боғчанинг аҳволини кўринг. Битта каравотда иккитадан бола! Карантин ва гигиена қоидалари қаерда қолди? Болаларга оддий ёстиқ ҳам йўқ. Ухлаш кийимини айтмай қўяқолайлик...” мазмунидаги пост тарқалган эди.
Ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги ҳузурида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман молия бўлими мутахассислари, “Боғистон” МФЙ фаоллари ҳамда Мактабгача таълим бўлими масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар натижасини умумлаштирган ҳолда Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қуйи Чирчиқ тумани “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор Р.Ганиева томонидан “Доно кидс” давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган. Ташкилотда мебел жиҳозлари етарли эканлиги ҳамда тарбияланувчилар учун барча шарт-шароитлар мавжуд.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган битта ётоқдаги 2 нафар тарбияланувчилар юзасидан тадбиркордан изоҳ сўралганда, тарбияланувчилар ташкилотга янги қабул қилинган ва битта оиланинг фарзандлари эканлигини ҳамда мослашув даври сабабли, тарбияланувчилар бир кун бирга ётганлигини маълум қилди.
Ўрганиш жараёнида юқорида кўрсатилган холатлар юзасидан тадбиркор ва тарбиячи-педагогларга огоҳлантириш берилди. Бу ҳамда Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати






