АсосийJamiyat

ХДП Самарқанд вилоят кенгашига нима учун ЛиДеП аъзоси раис этиб сайланди? Халқ демократик партияси сабабларни очиқлади

'ХДП Самарқанд вилоят кенгашига нима учун ЛиДеП аъзоси раис этиб сайланди? Халқ демократик партияси сабабларни очиқлади'ning rasmi

ЎзХДП Бадриддин Насриев нега Самарқанд вилоят кенгаши раиси этиб сайлангани юзасидан изоҳ берди. “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддасига мувофиқ, фуқаронинг партияга кириши ёки ундан чиқиши ихтиёрий равишда амалга оширилади.

Шу жумладан, ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси лавозимида фаолият юритаётган Б. Насриевнинг ҳам ихтиёрий равишда партия аъзолигини танлаши унинг шахсий ҳуқуқи ҳисобланади.

Б. Насриев минтақавий партия кенгаши раислигига сайланишидан аввал Халқ демократик партияси аъзолигига жорий йилнинг февраль ойида қабул қилиниб, унга аъзолик гувоҳномаси берилган.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг тегишли қарори билан Б. Насриев ЎзЛиДеП гуруҳи аъзолигидан чиқарилган бўлиб, бугунги кунда депутат сифатидаги фаолиятини ҳам амалга ошириб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар