АсосийJamiyat

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш учун янги жамғарма тузилади

'Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш учун янги жамғарма тузилади'ning rasmi

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонида тиббиёт тизимида етук ва чуқур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, тиббиёт ташкилотлари ва муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда Соғлиқни сақлаш вазирлигида Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур жамғарманинг молиялаштириш манбалари сифатида:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
  • давлат соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан Жамғармага йўналтириладиган ажратмалар;
  • халқаро молия ташкилотларининг грант маблағлари;
  • қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар кўрсатиб ўтилган.

Бунинг учун 2021 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўровига асосан Молия вазирлиги ушбу жамғармага 50 миллиард сўмгача миқдорда маблағ ажратади. 2022 йилдан бошлаб эса зарур маблағлар Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилиши белгиланган.

Жамғарма маблағлари ҳудудий тиббиёт муассасаларига хориждан ишга жалб қилинадиган малакали мутахассислар, шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритаётган иқтидорли мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан уларни моддий рағбатлантириш тўловларини амалга ошириш, етакчи хорижий тиббиёт муассасаларида стажировка ўташлари ва малака оширишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун йўналтирилади.

    Бошқа янгиликлар