АсосийJamiyat

Энди Нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам "тиббий пункт" ташкил эта олади

'Энди Нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам "тиббий пункт" ташкил эта олади'ning rasmi

Президентимизнинг "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги Фармонига кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотларига бир неча фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Матбуот хизмати маълум қилди.

Жумладан, 2021 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига:

махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш;

нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этишга рухсат берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ушбу чора-тадбирларни амалиётга тўлиқ жорий этиш мақсадида нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун зарур шароитлар яратишга масъул этиб белгиланди.

    Бошқа янгиликлар