Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 30 апрелдаги буйруғи билан Фаррухжон Нематиллаевич Файзиев Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Юридик бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.
Фаррухжон Файзиев 1984 йил Наманган вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2008 йил)ни тамомлаган.
Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги Интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси, Интеллектуал мулк соҳасини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.






