Ижтимоий тармоқларда қизи куёви томонидан калтакланган онанинг видеоси тарқалди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йилнинг 3 март куни Иштихон тумани, “Зирабулоқ” МФЙ, “Арабхона” қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Ю. турмуш ўртоғи Ш.Т. билан келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида тан жароҳати олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, 2021 йил 20 март куни Ш.Т. маст ҳолда, турмуш ўртоғининг қизлик уйига келиб, ота-онаси ва акаси М.Ш.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган. Келиб чиққан келишмовчилик оқибатида келиннинг акаси М.Ш., куёви Ш.Т.га нисбатан тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилинган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






