АсосийJinoyat

Чироқчи туманида фуқароларни чет элга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Чироқчи туманида фуқароларни чет элга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Фуқаро Т.Т. фуқаро Н. ва Б.ларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея Республикасига ишга жўнатишга ваъда бериб, эвазига 1 750 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар