Судьялар олий кенгаши Германия халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик Фондининг (IRZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Очиқлик, ошкоралик – коррупциянинг барвақт олдини олиш омилидир” мавзуида халқаро конференция ўтказди. Мазкур тадбирни икки ҳафта бурун ҳамкорликда ўтган “Судья кадрларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлаш мезонлари” мавзуидаги халқаро онлайн конференциянинг мантиқий давоми бўлди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров хабар қилди.
Германия Европа қитъасининг тараққий этган давлатларидан бири сифатида суд кадрларини тайёрлаш, лавозимга тайинлаш борасида катта тажриба ва ўзига хос мактабга эга. Уларнинг бой тажрибасини ўрганиш фойдадан холи бўлмаслиги аниқ. Шу нақтаи назардан Германиянинг Райнланд-Пфальц Федерал Ери маъмурий ва конституцион суди раиси Ларс Брокер, Берлин округ судининг раислик этувчиси судьяси Тобиас Ольснер судьялар корпусини шакллаштиришни тартибга солувчи қонунлар, судьялик лавозимига кадрлар тайёрлашнинг услубий ва методик жараёнлари борасидаги қизиқарли маълумотлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, судьяларни раҳбарлик лавозимларига сайланиш, бунинг талаб ва мезонлари, ҳуқуқий тартиблари бўйича берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар.
Қизиқарли ва ишчан руҳда ўтган тадбирда асосий эътибор судьялар мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш, улар рейтингини баҳолаш мезонлари, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминловчи омилларҳамданинг уларнинг ҳуқуқий асослари ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш самарадорлигиши оширишга қаратилдики, бу бежиз эмас. Зеро, мамлакатмизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ҳозирги босқичида судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва тизимда коррупциянинг олдини олишга қаратилган. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги (ПФ-6127 сон) “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизими коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳуқуқий асос вазифасини бажармоқда.






