АсосийJamiyat

Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокорлар масъулиятcизлиги сабаб вафот этди

'Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокорлар масъулиятcизлиги сабаб вафот этди'ning rasmi

Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокорлар масъулиятcизлиги сабаб вафот этди. Бу ҳақда Жиззах вилоят прокуратураси маълум қилди.

Бахмал туманида гўдаклар ўлими 2021 йил 4 ойи давомида 7 тани ташкил этиб юқорилигича қолган.

Она-бола саломатлигини сақлаш борасида ҳамда она-бола ўлимини олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар самара бермаганлиги оқибатида 2021 йилнинг 4 ойи давомида 2 нафар она ўлими содир бўлиб, ўтган йилга нисбатан 2 тага ошган.

Жумладан, туман ҳудудида яшовчи ҳомиладор Э.З. ҳамда З.И лар 2020 йилда диспансер назоратига олинган бўлсада, ҳудудга масъул патронаж ҳамшираси ва умумий амалиёт шифокори томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаганлиги, уларда аниқланган касалликларни ўз вақтида даволаш чоралари кўрилмаганлиги оқибатида улар 2021 йил апрель ойида Жиззах вилоят перинатал марказида вафот этган.  

Вилоят прокуратураси томонидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда Бахмал туманида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат аҳволи ўрганилганда, туманда 2020 йилда 725 нафар ҳомиладор аёл кеч ҳисобга олинганлиги, 85 нафари умуман скрининг текширувларидан ўтказилмаганлиги аниқланди.  

Шунингдек, бирламчи скрининг текширувидан ўтиб ҳавф гуруҳи аниқланган ҳомиладорлардан ирсий касалликларни аниқлаш (ПАПП) учун 2020 йил 6 ойи давомида қон наъмуналари умуман олинмаган.

Текшириш якуни билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилди.  

Юқорида қайд қилинган 2 нафар она ўлими ҳолати юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар