Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан жорий йил давомида Вобкент туманида қонун талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Амалий ишлар юзасидан Департаментнинг Матбуот хизмати маълумот берди.
Хусусан “Давлат тили ҳақида”ги қонун ҳужжатларининг ижроси бўйича Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида И чоракда амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Уч ой давомида жами 67 та шундан 46 та хорижий тилда, 21 та хато билан ёзилган ташқи реклама ва пешлавҳалар ўзгартирилди.






