Шу кунларда Япония пойтахти Токио шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё-Океания минтақавий саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда.
Бугун PR1м1x классида иштирок этаётган ҳамюртимиз Холмурод Эгамбердиев ярим финал босқичида баҳс олиб борди. Қувонарлиси, спортчимиз Таиланд, Ҳиндистон ҳамда Шри-Ланка вакилларига қарши кечган баҳсда белгиланган масофани 13.37 дақиқа ичида босиб ўтди ва маррага 1-ўрин билан етиб келди.
Эртага Холмурод ҳал қилувчи финал баҳсида ўз омадини синаб кўради. Ҳамюртимизга омад тилаймиз.






