АсосийJamiyat

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилади

'Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилади'ning rasmi

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси 2021 йил 1 июлдан унга Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика марказини қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилади.

Президентнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармони лойиҳасига кўра, қуйидагилар белгилаб қўйилади:

  • Палата Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика марказининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
  • Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика марказининг маблағлари, мулки, шу жумладан бино ва иншоотлари, автотранспорт воситалари, ускуна, техника ва инвентарлари Палатага ўтказилади;
  • Палата раҳбарига, зарур ҳолларда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан шартнома асосида мутахассислар жалб қилиш ҳуқуқи берилади;
  • Палата ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 110та этиб белгиланади.

Палатага қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:

  • тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш;
  • тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришини таъминлаш;
  • аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали унинг шаффофлигини таъминлаш.

    Бошқа янгиликлар