Жорий йил 5 апрелдан бошлаб бир ой давомида Республиканинг яна 8 та ҳудудида туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмалари баҳоланди.
Баҳолаш жараёнида иштирок этган 277 нафар ходимнинг 141 нафари (50,9%) синовдан ўта олмади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шундан,
Қашқадарё вилоятида 24 нафар (53,3 %);
Сурхондарё вилоятида 20 нафар (55,6 %);
Бухоро вилоятида 10 нафар (43,5 %);
Хоразм вилоятида 16 нафар (50 %);
Қорақалпоғистон Республикасида 18 нафар (42,9 %);
Фарғона вилоятида 24 нафар (54,5 %);
Андижон вилоятида 16 нафар (50 %);
Наманган вилоятида 13 нафар (56,5 %) ходим баҳолашдан ўта олмади.
Аввалроқ баҳолаш жараёни Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарканд ва Навоий вилоятларида ўтказилган эди.
Эслатиб ўтамиз, меҳнат шартномаси бекор қилинган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади. Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.
Навбатдаги баҳолаш жараёни Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ушбу жараёнга Тошкент шаҳридаги халқ таълими бўлимларининг, шунингдек, ҳудудларда баҳолаш жараёнида узрли сабабларга кўра иштирок этмаган ходимлар жалб этилади.






