АсосийJamiyat

Зойир Мирзаев коронавирусдан соғайиб, ишга қайтди

'Зойир Мирзаев коронавирусдан соғайиб, ишга қайтди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти ҳокими соғлигини тиклаб, Қарши шаҳрига қайтиб келди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Аҳрор Содиқов хабар қилди. 

"Зойир Мирзаевнинг таъкидлашича, аҳволи анча яхши ва бугун 9 май тадбирларида иштирок этади.

Шунингдек, шаҳар маҳаллаларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни Аҳрор Содиқов вилоят ҳокимининг коронавирус касаллиги билан касалланганини маълум қилиб, тезроқ шифо топиши учун халқдан дуо қилишларини сўраган эди. 

 

    Бошқа янгиликлар