АсосийJamiyat

Давлат пенсияларини тайинлаш учун фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади

'Давлат пенсияларини тайинлаш учун фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этган Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Муҳаммазоир Ўринбоев маълум қилди. 

Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ва ҳарбий хизмат даври маълумотлари Пенсия жамғармасининг дастурий таъминоти билан боғланган ҳолда «Ягона меҳнат миллий тизими» орқали электрон тарзда олинади;

 

  • давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;

 

  • давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади.

 

 

    Бошқа янгиликлар