Жорий йилнинг 6 май куни соат 17:20 ларда сув тошқини оқибатида Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган 4Р 112 “Фарғона халка йўли” автомобиль йўлининг 10-17 километрлари оралиғида йўлнинг қатнов қисмига сув тошиб чиққан, 15-километри бўйлаб йўл чети асфальт қопламасини айрим жойларини кўчириб ташлаганлиги, йўл ёқаси айрим жойлари чўкиб кетганлиги ҳамда қатнов қисмини шағал, қоплаганлиги туфайли транспортлар ҳаракати чекланди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.
️Ҳозирги вақтда ҳаракат Поп тумани ҳудудидан ўтган 4Р 112 “Фарғона халка йўли” автомобиль йўлининг 36-километиридаги “Ором” айланма ҳаракати орқали 4Р 215 Поп маркази 4Р 121, 4Р 126 автомобиль йўллари бўйлаб А 373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Садоқат” чорраҳаси кесишмаси орқали ташкил этилган.
️Шунингдек, ҳозирда Поп тумани марказидан ўтган 4Р 215 автомобиль йўли орқали қўшимча заҳира йўли тайёрланмоқда, ушбу йўналишнинг узунлиги 38 километрни ташкил этади.






