АсосийJamiyat

Бугун Озодбек Назарбеков таваллуд айёмини нишонламоқда

'Бугун Озодбек Назарбеков таваллуд айёмини нишонламоқда'ning rasmi

Шу муносабат билан Маданият вазирлиги жамоаси табрик эълон қилди. 

" - Қисқа муддат ичида сиз бошқараётган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини аъло даражада бажармоқда деб бемалол айта оламиз. Сиз маданият соҳасига янги қон билан кириб келдингиз, халқимиз ўзгаришлар, юксалишлар натижасининг гувоҳи бўлмоқда.

Маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришдаги масъулиятли вазифангизни бекаму кўст адо этаётганингизни соҳамизга оид янги қарор ва фармонлар эълон қилинаётганлиги, соҳа вакиллари қўллаб - қувватланаётганлиги, кенг имконият эшиклари очилаётганлиги мисолида кўришимиз мумкин.  

Маданият соҳасида сиздек янги фикр ва ғояларни инобатга олувчи, ҳақиқий иқтидорларни қўллаб-қувватловчи, зиммасига юкланган вазифаларни ўз вақтида, муваффақиятли бажаришга масъулият ва ҳалоллик билан ёндашувчи раҳбарларнинг борлиги ёрқин келажагимиз кафолатидир", - дейилади табрикда.  

 

    Бошқа янгиликлар