Навоий шаҳар перинатал марказида уч нафар эгизак қиз дунёга келди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, чақалоқларга Шукрона, Шодиёна, Имона деб исм қўйилди. Шифокорларнинг таъкидлашича, чақалоқлар соғлом, улар 2,5 килограмм, 2,4 килограмм, 2,4 килограмм вазнда дунёга келган.
Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Азиза Файзиева чақалоқларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани сайёр тартибда топширди. Унинг маълум қилишича, 2021 йилнинг 5 май кунига қадар Навоий шаҳрида 1253 нафар бола дунёга келган.