1

​Коронавирусга чалинган беморларга шифохонада қандай таомлар берилади?

ЖАМИЯТ 07.05.2021, 17:04
Теглар: коронавирус
​Коронавирусга чалинган беморларга шифохонада қандай таомлар берилади?

  Маълумки, коронавирус касаллигига чалинган беморларда иммунитет ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, уни мустаҳкамлаш учун таомномада оқсилга бой озиқ-овқат маҳсулотлари бўлиши лозим. Хўш, Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида беморларнинг кунлик рационидан қандай озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган?

ССВ Матбуот хизмати мазкур Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси блок раҳбари Бахшилло МАМИРОВга бир неча саволлар билан мурожаат қилди.

Марказ ошхонаси қандай фаолият юритади?

— Тиббиёт муассасасининг ошхонаси аутсорсинг тизимида ишлайди, — дейди Б.Мамиров. — Шифохонанинг статистика бўлимига ҳар куни  икки марта — эрталаб ва кечқурун беморлар сони бўйича тўлиқ маълумот берилади. Сўнг ушбу маълумот асосида таом тайёрланади.

Шуни айтиш лозимки, шифохонада ҳар бир беморга индивидуал ёндашилган ҳолда 1-, 9- ва 15-столда парҳез  таомлари  тайёрланади. 1-стол реанимация бўлими,  9-столда қандли диабет  касаллиги  бор беморлар учун таом тайёрланса,  15-стол  эса  одатдаги беморлар  учун мўлжалланган бўлади. Барча таомлар  санитария қоидаларига ва парҳез  таомлари тайёрланиш  технологияларига риоя  қилинган  ҳолда  тайёрланади. Коронавирусга чалинган беморлар таомномаси ҳар 14 кунда янгиланади.

Эрталабки нонуштада турли бўтқалар, тухум, бринза, пишлоқ, қовурилган колбаса, сметана, какаоли сут, ширин чой, булочка, сариёғ берилса, тушликка иммунитетни кўтарувчи оқсилга бой икки хил овқат, салат, шарбат тайёрланади.

Таомлар қандай етказиб берилади?

— Таомни етказиб бериш жараёни ҳам бир неча босқичлардан иборат бўлиб, овқат тайёр бўлгач, махсус идишларга солинади ва тарозида ўлчаниб, бўлимларга махсус автомашиналарда олиб борилади.

Сўнг таом палаталар бўйлаб тарқатилади. Ҳар бир палатадаги бемор учун алоҳида идиш ажратилган бўлиб, таомдан сўнг улар уч босқичда дизенфекция қилинади.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1