1

Қашқадарёда содир бўлган мудҳиш ЙТҲда ота ва қиз ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 07.05.2021, 17:59
Теглар: ЙТҲ
Қашқадарёда содир бўлган мудҳиш ЙТҲда ота ва қиз ҳалок бўлди

Ота ва қизнинг умрига зомин бўлган ҳалокат

Инсон умри қош ва қабоғ орасидаги масофадан ҳам қисқа дейди, кўпни кўрганлар. Бир уюм темир-терсакка айланган машинадан фақатгина ном қолган холос. Қараганда этни жунжиктирадиган манзарадан, машина ичида бўлган йўловчиларнинг аҳволи кўпроқ кишини қайғуга солади.

Жорий йилнинг 4  май куни соат 06.20 лар чамасида Қарши-Бешкент-Касби-Косон автомобиль йўлининг 16 километрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

"Мазкур йўл транспорт ҳодисасида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган М.У. воқеа жойида, унинг вояга етмаган қизи, яъни, 2016 йилда туғилган Ф.Ф. олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Бундан ташқари машина салонида бўлган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи И.У. ва ўғли З.Ф.  турли даражадаги оғир тан жарохатлари билан шифохонага ётқизилган", – дейди Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот гуруҳи раҳбари Жавлон Бахтиев. 

Ҳайдовчи ҳали 30 га ҳам кирмаган. Вафот этган қизалоқ эса эндигина 5 ёшни қаршилаган. Аёл ва ўғлининг бундай кўринишдаги ҳалокатдан омон қолиши эса бир мўъжиза эди.

Ҳайдовчи яшаган маҳаллада мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан ўтказилган муҳокама йиғилишида аччиқ гаплар ҳам бўлди. Инсон ўлимига сабаб бўлаётган бундай ҳодисаларни келтириб чиқараётган омиллар ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди. Одамларнинг ҳам бу борадаги фикрларига қулоқ тутилди. Ўша мудҳиш кунга гувоҳ йўлда эса машиналар ҳамон ўз манзили томон ошиқмоқда. Кўнгилсиз воқеани эса ҳалокатдан қолган машина синиқлари эслатмаса, деярли ҳеч нарса бўлмагандек.

Ш.АМИНОВ, Даракчи.уз учун махсус

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1