8 апрель куни Термизнинг “Саҳоват” маҳалласида яшовчи, К.К. Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ўғрилик юзасидан ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
У ўз аризасида 2021 йил март ойида, акаси А.А.нинг яшаш уйидан бир метри 150.000 (бир юз эллик минг) сўмдан бўлган жами 120 (бир юз йигирма) метр швеллер темирларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни, шу маҳаллада яшовчи, Ғ.С., К.Ж., М.А. ва шаҳарнинг «Гулистон» маҳалласида яшовчи, Х.С.лар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган.
10 апрель куни Ғ.С., Х.С., К.Ж. ва М.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.






