«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эдинсон Кавани Европа Лигаси яримфинали доирасида «Рома»га (2:3) қарши жавоб ўйинида дублга эришди.
Уругвайлик 34 ёшли футболчи Манчестердаги баҳсда ҳам (6:2) Рим клубига икки гол урганди.
УЕФА расмий сайтининг маълум қилишича, Кавани сўнгги 35 йилда еврокубоклар яримфиналидаги ҳар икки ўйинда дублга эришган биринчи футболчига айланди.
Охирги бор бундай натижани 1985/86 йилги УЕФА Кубогида «Кёльн» ҳужумчиси Клаус Аллофс «Варегем» (4:0, 3:3) билан баҳсларда қайд этганди.






