АсосийJamiyat

Фарғонада “Damas” уриб юборган қизалоқ ҳодиса жойида вафот этди(фото)

'Фарғонада “Damas” уриб юборган қизалоқ ҳодиса жойида вафот этди(фото)'ning rasmi

4 май куни фуқаро А.А. “Damas” русумли автомашинасини Қўштегирмон қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Т.М. исмли қизни уриб юбориши оқибатида, Т.М. исмли қиз ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар