АсосийJamiyat

Тошкент метрополитенида узилишлар давом этмоқда: Ҳалқа йўналишидаги "7-бекат" станциясида электр токи ўчиб қолди. Расмийлар ҳолат юзасидан изоҳ берди

'Тошкент метрополитенида узилишлар давом этмоқда: Ҳалқа йўналишидаги "7-бекат" станциясида электр токи ўчиб қолди. Расмийлар ҳолат юзасидан изоҳ берди'ning rasmi

Кеча, 7 май куни "7-бекат" станциясидаги электр таъминотида узилиш кузатилди.  "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳолат юзасидан изоҳ берди:

Бугун, 07.05.2021 й., соат 21:10 да шаҳардан электр таъминотининг узилиши содир бўлди, бу эса Тошкент метрополитенининг ҳалқа йўналишидаги "7-бекат" станциясида ёритиш тизимига, яъни 100 дона ёритиш лампаларини ўчишига ҳам таъсир кўрсатди. Бу ҳодиса метро поездларининг ҳаракатига таъсир қилмади. Электр таъминоти 22:00 да тикланди.

Aхборот-таҳлилий медиа маркази

    Бошқа янгиликлар