Юртимизда жами 1 миллион 86 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, эмланган фуқаролар сони 1 миллион 24 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.
7 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 39641 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 23918 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15723 нафарни ташкил қилди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1 086 309 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 1 024 874 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 61 435 нафарни ташкил қилди.
7 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Тошкент шаҳри (7957 доза),
- Андижон вилояти (7213 доза),
- Наманган вилояти (4360 доза) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
- Андижон вилоятида 133 838 доза,
- Фарғона вилоятида 132 676 доза,
- Наманган вилоятида 118 310 доза,
- Самарқанд вилоятида 102 951 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.






