Кеча кунлик коронавирусдан касалланиш ҳолатлари 381 нафарни ташкил қилди, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
2021 йил 7 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93978 (+381) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 7 нафари Андижон вилоятида,
- 11 нафари Бухоро вилоятида,
- 7 нафари Жиззах вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 8 нафари Наманган вилоятида,
- 80 нафари Самарқанд вилоятида,
- 8 нафари Сирдарё вилоятида,
- 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 15 нафари Фарғона вилоятида,
- 6 нафари Хоразм вилоятида,
- 62 нафари Тошкент вилоятида,
- 153 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 8 нафар,
- Жиззах вилоятида 7 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
- Навоий вилоятида 2 нафар,
- Наманган вилоятида 2 нафар,
- Самарқанд вилоятида 70 нафар,
- Сирдарё вилоятида 9 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
- Фарғона вилоятида 9 нафар,
- Хоразм вилоятида 3 нафар,
- Тошкент вилоятида 56 нафар,
Тошкент шаҳрида 181 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 89703(+365) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 662 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3613 нафар бемор даволанмоқда.






