АсосийJamiyat

Сурхондарёда пиёдаларни уриб юборган хайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди. Тиббий ёрдам вақтида кўрсатилмагани сабаб жабрланувчилар вафот этди

'Сурхондарёда пиёдаларни уриб юборган хайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди. Тиббий ёрдам вақтида кўрсатилмагани сабаб жабрланувчилар вафот этди'ning rasmi

Шерободда юз берган ЙТҲ сабаб 2 фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

6 май куни соат 22:45 ларда, Шерободнинг “Каттабоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтган 4-Н 601 автомобиль йўлининг 6-километрида “Чуйинчи” маҳалласида яшовчи, 31 ёшли фуқаро П.С. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини “Каттабоғ-Қуллуқшо” маҳалласи йўналишида бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг ўнг томон чеккасидан ҳаракатланиб кетаётган пиёдаларни уриб юборган. 

Пиёдалар “Каттабоғ” маҳалласида яшовчи, С.А., Ю.О. ва Н.А.ларни орқа томонидан автомашинанинг олд ўнг томони билан уриб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган турли даражадаги тан жароҳатлари олган пиёдаларга ёрдам кўрсатмасдан қасддан воқеа жойидан яширинган.

Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси натижасида, пиёдалар С.А., Ю.О. ва Н.А.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олишиб, тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан С.А. ва Ю.О.лар шифохонада вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман бўйича “Тўсиб ушлаш” режаси амалга оширилиб, кўрилган чоралар натижасида, ҳайдовчи П.С. қўлга олинган. “Дамас” ҳайдовчиси П.С. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз, бошқариб воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.

Шеробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ҳайдовчи П.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди ва 117-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар