1

Наманганда 15 минг долларлик жойнамоз материалларини ўғирлаган шахс ушланди

ЖАМИЯТ 08.05.2021, 18:08
Теглар: ​Наманган
Наманганда 15 минг долларлик жойнамоз материалларини ўғирлаган шахс ушланди

Наманган вилоятида 15 минг долларлик жойнамоз материалларини ўғирлаган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 май куни Наманган туманида яшовчи 35 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 20 апрель кунидан шу кунга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс туманда жойлашган МЧЖ омборхонасидан 135 та ўрамдаги умумий нархи 15 минг доллар бўлган жойнамоз материалларини ҳамда кузатув камераси хотирасини ўғирлаб кетганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Текширишлар натижасида жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 38 ёшли фуқаро содир этгани аниқланган ва далилий ашёлар олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб келган йигит ушланди

25.04.2024, 23:10

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб, бошланғич тўлов сифатида 1.900.000 сўм олган йигитнинг қилмишларига чек қўйилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.Наманган вилояти, Янгиқўрғон...
⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Наманганда “Nexia-2” каналга тушиб кетди (видео)

04.01.2023, 12:40

Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетди. Бу ҳақда...
Наманганда "Lacetti" келиб урилган "Ваз 2107" ёниб кетди. Вафот этганлар бор

27.08.2022, 13:25

Наманганда содир бўлган ЙТҲ ўлим билан якунланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, кеча, 27 август куни соат 03:45ларда 4Р-112 "Фарғона...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1