1

Бўка туманида «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» хотира майдони барпо этилди

ЖАМИЯТ 09.05.2021, 09:01
Бўка туманида «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» хотира майдони барпо этилди

7 май куни бўлиб ўтган тадбирда Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби, вилоят ИИО фахрийлари, 2-сон Академик лицей ўқувчилари ва ИИО сафида хизмат қилиб, ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизматининг хабар беришича, очилиш маросимида вилоят ИИББ бошлиғи, полковник Тоҳир Арипов сўзга чиқиб, ички ишлар органлари сафида хизмат қилиб, Ватан ҳимояси, эл-юрт осойишталиги йўлида азиз жонларидан кечган, хизмат вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонлар номи ва уларнинг хизматларини бирма-бир ёдга олди. Йиғилганларни Хотира ва қадрлаш куни билан қутлаб, ёшларга бу ёруғ кунларнинг асл сабабчиларини доим ёдда сақлаш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, ИИББ Фахрийлар кенгаши аъзолари ҳам сўзга чиқиб, яқин тарихни эслаб, йўқотилган сафдошларини хотирлади.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари билан бирга раҳбарият томонидан Бўка тумани Ички ишлар бўлими ҳовлисида барпо этилган «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» хотира майдони очилди.

Гарчанд майдон пештоқига саноқли ўғлонлар номи битилган бўлса-да, аслида улар қаторида вилоят ҳудудидаги террорчилик ҳаракатлари, ёнғин оқибатлари, бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тадбирлари вақтида мардларча ҳалок бўлган 100 нафарга яқин ички ишлар органлари ходимларининг исм-шарифлари зикр этилган. Асосийси, уларнинг жасорати – мангу, хотираси эса абадийдир.

Маросим давомида, “мард ўғлонлар”нинг оила аъзоларига бош бошқарма раҳбарияти томонидан байрам совғалари тантанали равишда топширилди.

Байрам тадбирида Ички ишлар вазирлиги Алоҳида намунали кўргазмали оркестри аъзолари иштирок этиб, она Ватан, тинчлик ва ҳурриятни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради, ўғлонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, гулчамбарлар қўйилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1