1

10 май куни Юнусобод туманидаги аҳоли хонадонлари 8 соат давомида газ таъминотидан узилади

ЖАМИЯТ 09.05.2021, 09:34
10 май куни Юнусобод туманидаги аҳоли хонадонлари  8 соат давомида газ таъминотидан узилади

2021 йил 10 май куни Юнусобод туман ҳудудидан  «Toshkent city» ҳудудига қадар янги қурилган Д-400мм ўрта босим газ қувурини мавжуд ўрта босим Д-729мм ер ости газ қувурига уланади. Ушбу ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Ерости газ қувурлари хизмати» ва «Юнусободтумангаз» таъминоти бўлими томонидан амалга ошириш режалаштирилган.  

Шу сабаб ушбу ишларни бажариш учун  2021 йил 10 май куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди. 

Аҳоли истеъмолчилар:

  • Юнусобод тумани 2  -мавзе 38 та кўп қаватли уйлар  2300 та хонадон;
  • 3-мавзе 21 та кўп қаватли уйлар 1260 та хонадон;
  • 4-мавзе 85 та кўп қавтли уйлар  7000 та хонадон;
  • 5-6-7-мавзелардаги 105 та кўп қаватли уйлар 6300 та хонадон;
  • 8-мавзе 50 та кўп қаватли уйлар 3000 та хонадо;
  • 9-мавзе 28 та кўп қаватли уйлар 1500 та хонадон;
  • 10-мавзе 25 та кўп қаватли уйлар 1300 та хонадо;
  • 11-мавзе 59 та кўп қаватли уйлар 3000 та хонадон;
  • 12-мавзе 32 та кўп қаватли уйлар 1920 та хонадон;
  • 13-14-15-мавзелардаги 69 та кўп қаватли уйлар 4150 та хонадон;
  • Кулолқўрғон, Шодлик, Ғайратий, Шахристон, Мойқўрғон, Анорзор маҳаллаларидаги 5000 та хонадон.

 

Улгуржи истеъмолчилар:

  • Шахристон, Анорзор  махалласидаги улгуржи истемолчи- 2та;
  • Амир Темур кўчасидаги улгуржи истемолчилар- 8та;  
  • А.Дониш кўчасидаги улгуржи истемолчилар- 2та;
  • Чимкент йўли кўчасидаги улгуржи истемолчилар - 3та;
  • 4-6-8-9-11-12-13-14- мавзедаги улгуржи истемолчилар-15т.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1