1

Истанбулда қийин аҳволда қолган 6 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

ЖАМИЯТ 09.05.2021, 15:59
Теглар: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Истанбулда қийин аҳволда қолган 6 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, пандемия шароитида молиявий қийин аҳволда қолган ва коронавирус касаллигини бошидан ўтказган Ўзбекистон фуқаролари – Т.И, М.Ю ва уларнинг фарзандлари Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, улар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мазкур мурожаатларни қаноатлантириш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Бош консулхона ва Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиб, фуқаролар Истанбул-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди. 

Молиявий қийин аҳволда қолган юртдошларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари кутиб олди ва улар яшаш манзилига кузатилди.

Шарҳлар

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Кореяда ишлаш учун имтиҳон топшираётганларни огоҳлантирмоқда

21.06.2022, 15:14

Шу кунларда Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида EPS-Topik тест имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги...
Россияда ишлаш истагида бўлганларга ажойиб янгилик эълон қилинди

18.01.2022, 23:50

Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари...
Ўзбекистон фуқароларини Словакияга ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди

10.11.2021, 18:17

Бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Х.Умаров, Словакия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда...
22 нафар фуқаро Москвага ишлаш учун жўнаб кетди

09.11.2021, 18:21

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерациясининг “Стандарт+” ва “Новые люди” корхоналари билан бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган.Ушбу келишувга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1