АсосийJamiyat

#Рамазон-2021. Эмизикли аёл рўза тутиш учун боласи икки ёшга бўлмасидан уни сутдан айириши жоизми?

'#Рамазон-2021. Эмизикли аёл рўза тутиш учун боласи икки ёшга бўлмасидан уни сутдан айириши жоизми?'ning rasmi

Бир ярим ёшли эмизикли боласи бор аёл боласининг ҳаққини бериб икки ёшгача эмизиш керакми ёки рўза тутгани афзалми?

Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди: 

- Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Бир ярим ёшли бола одатда овқат ея олади. Шу сабабли онаси рўза тутса, болага зарари тегмайди. Бу ҳолатда она рўза тутиши фарз бўлади. Икки ёш бу – боланинг эмизиш муддатининг тўлиқ бўлишидир. Эр-хотин ўзаро келишиб, бу муддатдан олдин  сутдан чиқариши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

 

 

    Бошқа янгиликлар