АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳаво салқин бўлади, тоғ олди ҳудудларида сел келиш хавфи бор

'Бугун Ўзбекистонда ҳаво салқин бўлади, тоғ олди ҳудудларида сел келиш хавфи бор'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 10 майда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сырдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кечга тамон баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-28° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-20° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАФЛИ МАВЖУД.

    Бошқа янгиликлар