Бугун, 10 май куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Юнусобод тумани ҳудудидан ўтган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бир неча манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Режага кўра:
- Юнусобод тумани 2-15 мавзелар;
- "Кулолқўрғон" МФЙ;
- "Шодлик" МФЙ;
- Ғайратий МФЙ;
- "Шаҳристон" МФЙ;
- "Мойқўрғон" МФЙ ҳудудлари газ таъминотидан узилади.
“HUDUDGAZTA’MINOTI” АЖ ноқулайликлар учун узр сўрамоқда.






