Ёшим 35 да. Айни дамда коронавирус яна авж олган. Шу сабабли вакцина олмоқчи эдим. Оммавий эмлаш жараёнида 65 ёшдан кичик бўлган аҳоли учун қачон вакцина қилиш тартиби белгиланади?
Саволга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова жавоб берди:
- Дастлаб 65 ёшдан юқори ҳамда тиббиёт ходимлари эмланиши йўлга қўйилган эди. Эндиликда бу рўйхатга мактабгача таълим муассаса ходимлари, ўқитувчилар, сурункали касаллиги бор шахслар ҳам қўшилди.
Оммавий эмлашнинг иккинчи босқичида тиббий диспансер назоратида турмайдиган аҳоли коронавирусга қарши кураш махсус комиссиясининг қарори билан эмланиши кўзда тутилмоқда. Яқин ораларда бу ҳақда хабар эълон қилинади.






