АсосийJinoyat

Қассобга чув тушганлар

'Қассобга чув тушганлар'ning rasmi

2021 йил 2 апрель куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи тумани судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, суд мажлисида фуқаролани чув тушурган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Жиноят тафсилотларига кўра, 1986 йилда тўғилган Қучқоров Алишер (шахси ўзгартирилган) алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2020 йил 12 сентябрь куни соат тахминан 17 ларда ўзига олдиндан таниш бўлган, Хатирчи тумани, “Янгиқурилиш” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Жалматовани яшаш уйида йирик шохли қора мол боқиб, сотиш ниятида юрганини билгани ҳолда уйига келиб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор сифатида намоён қилиб, унинг ишончига кириб, бир бош ҳўкизини жами 5.000.000 сўмга савдолашиб, 2.000.000 сўм пулларни шу куннинг ўзида бериб, қолган 3.000.000 сўм пулларини 7 кун муддат ичида олиб келиб беришини ваъда бериб, фирибгарлик йўли билан қора молини олиб кетиб, бозорда сотгач қолган 3.000.000 сўм пулларни М.Жалматовага бермасдан, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, М.Жалматовага 3.000.000 сўм моддий зарар етказган.

Шунингдек, судланувчи А.Тилавов ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини қасддан давом эттириб, такроран ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзига олдиндан таниш бўлган, Хатирчи тумани “Фидокор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Г.Пармоновани икки бош йирик шохли молларини жами 18.000.000 сўмга сотиб олишга ва пулларини бир ой ичида беришга ваъда бериб, фирибгарлик йўли билан молларини олиб кетиб, пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, Г.Пармоновага 
18.000.000 сўм моддий зарар етказган.

Шунингдек судланувчи А.Тилавов, ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини қасддан давом эттириб, такроран ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, “Сулувқўрғон” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Бойназаровани яшаш уйида йирик шохли қора молларини жами 14.500.000 сўмга савдолашиб, пулларини 3-4 кун ичида олиб келиб беришини ваъда бериб, фирибгарлик йўли билан олиб кетиб, қора молларни бозорда сотиб, пулларни ўзининг иҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, М.Бойназарованинг қистовларидан сўнг унга 5.000.000 сўмини бўлиб-бўлиб бериб, қолган 9.500.000 сўмини бермасдан, М.Бойназаровага жами 9.500.000 сўм моддий зарар етказган.

Бундан ташқари судланувчи А.Тилавов, ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини қасддан давом эттириб, такроран ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Хатирчи тумани, “Навруз” маҳалласида яшовчи Ф.Пирматовни йирик шохли молларини жами 21.000.000 сўмга савдолашиб, қолган 
600.000 сўмини ҳам 10-15 кун ичида олиб келиб қўшиб беришини ваъда бериб, 2 бош йирик шохли молларини фирибгарлик йўли билан олиб кетиб, уларни бозорда сотиб, пулларини Ф.Пирматовга бермасдан ўзининг иҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, Ф.Пирматовга жами 21.600.000 сўм моддий зарар етказган.

Суд, А.Қучқоровни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчиларга етказилган зарарларни тўлиқ қоплаганлигини, инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинлагниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ойлик иш ҳақининг 
20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда узил-кесил 1 (бир) йил 
10 (ўн) ой ахлоқ тузатиш иши жазоси қолдирилиб, суд залидан озод қилинди.

 

Ҳабибулла Тухтаев

Жиноят ишлари бўйича 

Хатирчи туман суди судьяси 

 

Зайниддин Ҳамдамов

Судья ёрдамчиси

 

    Бошқа янгиликлар