АсосийJamiyat

Шаҳрисабздаги Кўл қишлоғига олиб борувчи йўлда тоғ кўчкиси рўй берди

'Шаҳрисабздаги Кўл қишлоғига олиб борувчи йўлда тоғ кўчкиси рўй берди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманига қарашли Кўл қишлоғига олиб борувчи 90 километрлик йўлнинг 62 километрида кучли ва кенг ҳажмдаги кўчки рўй берди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари хабар қилди.

Маълум қилинишича, 5 та ўрта катталикдаги кўчки оқибатларини бартараф этишга аҳоли ташаббус кўрсатган. Туман ҳокимлиги томонидан техникалар жалб этилган.  Ҳашар йўли билан йўл таъмирланган.

Туман ҳокими Самад Ҳасанов  воқеа жойига етиб борган. Туман ҳокимлиги томонидан ҳашарчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб берилган.

    Бошқа янгиликлар